Beshariq Abu Ali Ibn Sino Texnikumida kelajak sari shag'dam qadamlar.....(davomi)
Таълим сохасида халкаро хамкорликка куйилган илк кадам
Замонавий талаблар даражасидаги мутахассислар тайёрлашда хорижнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва бу борада ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади. Профессионал таълимнинг халқаро ҳамкорлик ва чет эл тажрибасини ўрганишдан асосий мақсади таълим ва илмий тадқиқот соҳасида хорижий мамлакатлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, таълим хизматларини интеграциялаш ва дунё ахборот-таълим маконида профессионал таълимнинг урнини куйиш ҳамда халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳисобланади.
2023 йилнинг 27-28 апрел кунлари Бешарик Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми жамоаси Козогистон Республикаси Чимкент шахрида булиб утган «Хозирги даврда хамширалик ишини ривожлантириш» Халкаро илмий-методик конференцияда иштирок этиб хамкорлик масалари юзасидан Узбекистон, Киргизистон ва Козогистон Республикалари тиббиёт коллежлари билан фикр алмашилди. Жанубий Козогистон Олий тиббиёт коллежи, Чимкент куп тармокли тиббиёт коллежи, Козогистон тиббиёт коллежи, Козогистон Республикаси «Сайрам» хусусий тиббиёт коллежи, Чимкент «Азимед» куп тармокли хусусий коллежи, Жанубий Козогистон куп тармокли тиббиёт коллежи, Киргизистон Республикаси Бишкек тиббиёт коллежи, Козогистон Республикаси Урта Осиё олий тиббиёт коллежлари билан халкаро хамкорлик алокаларини урнатиш максадида Меморандум имзоланди
Ушбу халқаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли лойиҳалар мутахассисларни ўқитиш, ўзаро тажрибалар алмашиш, таълим жараёнига замонавий инновацион технологияларни жорий этиш, энг муҳими, кадрлар тайёрлаш сифатини оширишга, жахон андозаларига мос кичик мутахассис тайёрлашга хизмат қилади.
Бешарик Абу Али ибн Сино
номидаги Жамоат саломатлиги техникуми
МИИБД уринбосари С.Тошкузиева