Texnikum tarixi
Бешариқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми тарихи
Профессионал таълим муассасабси тўғрисида умумий маълумотлар
Бешариқ тиббиёт коллежи ўрта-махсус, касб хунар таълими марказининг 2007 йил № 174 сонли буйруғига биноан ташкил этилган. Талим муассасаси 640 ўринга мўлжалланган ўқувчилар ўрни ва 100 ўринга мўлжалланган ётоқхонадан ташкил топган. Таълим муассасасида учта касблар бўйича Хамширалик иши, Даволаш иши, ва Тиббиёт лаборанти йўналишлари бўйича ўқувчилар тайёрланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7-апрелдаги “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4666-сонли қарорига асосан Бешариқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумига айлантирилган. Техникум Бешариқ тумани Олтин Водий кўчаси 169 уйда жойлашган. Лойиҳа бўйича қуввати 640 ўринга мўлжалланган. Техникумнинг устави ишлаб чиқилиб Бешариқ туман хокими томонидан тасдиқланиб рўйхатдан ўтказилган.
Раҳбар ходимлар штат жадвали асосида тайинланган, уларнинг маълумоти эгаллаб турган лавозимига мос келади.
Техникумда 1 та 3 қаватли, 1 та 2 қаватли асосий ўқув бинолари мавжуд бўлиб, замонавий жихозланган Ахборот кутубхона ташкил этилган. Техникумда жами 40 та ўқув хонаси мавжуд бўлиб, шундан 30 та назарий, 10 та амалий ўқув хоналари мавжуд. Техникумда жами 8 та триненг ўқув хонаси бўлиб, шундан Хамширалик иши йўналиши бўйича 3 та, Фармация йўналиши бўйича 1 та, Фелдьшер-акушерлик иши йўналиши бўйича 2 та, Фелдьшер-лаборатлик иши йўналиши бўйича 1 та симуляцион тренинг ўқув хоналари ташкил этилган.
Техникумда Ҳамширалик иши, Фельдшер акушерлик иши, Фельдшер лаборант, Фармация йўналишлари мавжуд бўлиб, барча тайёрланаётган касб ва мутахасисликлар бўйича касбий стандартлар, таълим стандартлар мавжуд, ишчи ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиқилган, унинг сифати талабларга мос келади.
Бешариқ туманида жойлашган Бешариқ туман тиббиёт бирлашмаси Юқумли касалликлар бўлимида, Бешариқ туман тиббиёт бирлашмаси болалар бўлимида, Бешариқ туман тиббиёт бирлашмаси терапия бўлимида, Бешариқ туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимида, Бешариқ тумани кўп тармоқли марказий поликлиникасида 2 та, “Бешариқ медикал диагностикаси” клиникасида, “Мехрож” клиникасида ўқув амалиёти базалари ташкил этилган.
Таълим муассасасининг дарсликлар билан таъминланиш ҳолати.
Техникумда китоб фонди 11 425 та. Кутубхонада 40 ўқувчи ўринга мўлжалланган ўқув зали мавжуд. Кутубхонада 10 та интернетга уланган кампьютер, ксерокопия ва сканер қилиш апаратлари мавжуд. Ўқувчилар камьпютердан бемалол фойдаланган холда ўзларига керакли электрон китоблардан фойдаланишлари мумкин.
2021-2022 йиллар давомида техникум ўқитувчилари томонидан яратилган ўқув қўлланмалар:
1. Ж.Ўсаров, Д.Химматалиев, Н.Қувватова, Ш.Атахўжаева, В.Чудакова, Н.Акбарова муаллифлигида “Pedagogical competence” ўқув қўлланмаси 2022 йил Москва шахрида чоп этилган қўлланма (ingliz tilida)
2. DGU № 18216 “Қиёсий педагогика фанидан электрон дарслик” муаллифлар Дўстназар Химматалиев, Азиза Қурбонова, Лобар Бобоходжаева, Жамшид Равшанов, Нигора Акбарова.
- Ўтабоева З.Р, М.Ашурова “ Гигиена ва санитар гигиена текшириш усуллари”. Фарғона Жамоат саломатлиги тиббиёт институти томонидан тасдиқланган. 2021 йил
- Ўтабоева З.Р, М.Ашурова “ Балиқ ва балиқ махсулотларини гигиеник текшириш”. Фарғона Жамоат саломатлиги тиббиёт институти томонидан тасдиқланган. 2021 йил
- Ўтабоева З.Р, М.Ашурова “ Даволаш профилактика муассасаларини лойихалаштириш ва қуришнинг санитария қоида ва миёрлари”. Фарғона Жамоат саломатлиги тиббиёт институти томонидан тасдиқланган. 2021 йил
Техникумда фаолият кўрсатиб келаётган 3 та фан кафедралари билан Фарғона Жамоат саломатлиги тиббиёт институти билан хамкорлик шартномалари тузилган, Фаргона Давлат Универстети Узбекистон Республикаси Олий ва урта махсус таълим вазирлиги Педагогика инновасиялар касб-хунар таълими бошкарув хамда педагог кадрларни кайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институти билан хамкорликда ишлар йулга куйилган.
Техникумда Фарғона Жамоат саломатлиги тиббиёт институти билан ”Овкатланиш, болалар ва усмирлар гигиенаси” кафедраси филиали ташкил килинган.
Керакли ўқув дарсликлари ва қўлланмаларини яратишда, янги олинган аппарат ва муляжларнинг ишлатилишида, ишчи ўқув дастурлар тузишда, йиллик иш режасига асосан электрон дарсликлар, мултимедиа ишланмалари, аудио китоблар ва ведио дарслар, семинарлар ва конференсиялар ўтказилиб келинмоқда.
Институтнинг Анатомия ва Овкатланиш, болалар ва ўсмирлар гигиенаси” кафедраси билан биргаликда зоом платформаси оркали онлайн дарслар ташкил етилган.
Техникумда штатдаги жами ўқитувчилар сони 38 нафар, ички ўриндошлар 5 нафар, ташқи ўриндошлар 15 нафарни ташкил қилади.

Бешариқ Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми интернет тармоғига уланган бўлиб, ўқувчиларни фойдаланишлари учун WI FI зона ташкил этилган. Техникумда Замонавий ахборот технологияларини қўллаган холда замонавий ўқитиш усулларидан фойдаланиб келинмоқда.